13 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. 1990 йилдан бери Ўзбекистон молия вазири биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Татьяна Гуськова лавозимидан озод этилди. Шавкат Мирзиёев 23 июндаёқ унинг ўрнига янги кадрни тайинлаб бўлган эди.
2. Петербург яқинидаги ёнғинда 7 киши ҳалок бўлди. Уларнинг Ўзбекистон фуқаролари эканлиги билдирилмоқда. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Петербургдаги ёнғин жойига йўл олди.
3. Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ҳужжат топшириш учун нега камида уч кун вақт кетади? Олий тиббий таълим муассасалари қабулидаги бу йилги саргардонликлар 2017 йилдан татбиқ этилаётган мақсадли қабул билан боғлиқ бўлиши мумкин.
4. ЎзМУдаги «ақлли технология» Зуҳранинг ўрнига ҳужжат топширмоқчи бўлган Фотимани аниқлади. Бу бошқа бировнинг ўрнига ҳужжат топшириш бўйича биринчи ҳолат эмас.
5. Ўзбекистонда тарқатишга тавсия этилмайдиган хорижий фильмлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатдан сюжетида, жумладан, ахлоқий бузуқлик, шаҳвоний нафсга эрк бериш, бесоқолбозлик, свингерликни тарғиб қилувчи саҳналар бўлган кинофильмлар ўрин олган.
Изоҳ (0)