Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўрнибосари Татьяна Гуськова нафақага чиқиши муносабати билан Ўзбекистон Президентининг 13 июлдаги қарорига мувофиқ лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент сайтида ахборот берилган.
«Газета.uz»нинг ёзишича, Татьяна Гуськова (1950 йилда туғилган, 1971 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган) Ўзбекистон молия вазири биринчи ўринбосари лавозимида 1990 йилдан бери ишлаб келаётган эди.
Хабар беришларича, вазирликда Гуськованинг ўрнини Аҳадбек Ҳайдаров эгаллаган.
Изоҳ (0)