Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп музокаралар вақтида турмуш ўртоғи Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув бўлиб ўтаётган хонага кирди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди, деб хабар берди «Интерфакс».

Фото: «Газета.ru»

Фото: «Газета.ru»

«Барча эшик ёнида турарди. Мен ҳатто улар (Трампнинг жамоаси аъзолари) биринчи хонимни бизни у ердан олиб чиқа оладими-йўқми шуни синаш учун юборган дея ўйладим, бироқ бу ҳам ёрдам бермади», — деди Тиллерсон америкалик журналистларга. Шундан сўнг АҚШ ва Россия етакчиларининг музокаралари яна бир соат давом этди.

«Албатта, унинг ўйлагани амалга ошмади», — деди Тиллерсон.

Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг Гамбургдаги учрашуви 40 дақиқага режалаштирилган бўлишига қарамай, икки соатдан ортиқ давом этди. АҚШ давлат котибининг айтишича, «уларнинг ҳеч бири суҳбатни тўхтатишни истамаган».

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, «президентлар АҚШ, Россия ҳамда жаҳон ҳамжамиятининг манфаатларига жавоб берадиган ечимларни излаш учун катта мойиллик кўрсатган».

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?