БМТ Хавфсизлик кенгашининг айрим аъзолари Россия билан ёзишмаларни ОАВга бериб юборишдек хунук кўринишларга йўл қўймоқда. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакиллиги маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Reuters агентлиги Россия Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея томонидан охирги баллистик ракета учирилишини қораловчи баёноти лойиҳасига қарши чиққанини маълум қилганди. Хабар сарлавҳасида Россия мазкур баёнот қабул қилинишини блокировка қилгани билдирилган.
«Россия баёнот қабул қилинишини ‘блокировка’ қилгани ҳақида гапириш ҳақиқатдан йироқ бўлар эди. Reuters келтирган иқтибос тўғри ва у Россиянинг фикрини билдиради. Муаммо шундаки, у Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар координаторлари ўртасидаги ёзишмадан олинган. Ҳужжатни келишиш бўйича одатий жараён кетаётганди. Очиқ манбаларда бундай ҳужжатлардан иқтибос келтирилиши таажжуб уйғотади», — дейилади вакиллик баёнотида.