Яқиндагина Тинч океанининг цивилизациядан йироқ бўлган, кимсасиз ороли энг ифлосланган ҳудуд эканлиги маълум бўлди. Ҳар йили жаҳон океанига 8 миллон тонна пластик чиқинди ташланади. Улар қаерда йиғилишини махсус харита кўрсатади, деб хабар берди «Наука».
Янги зеландиялик дизайнерлар 2014 йилдаги тадқиқот натижаларига кўра, жаҳон океанининг ифлосланиши тасвирланган интерактив харитани яратди. Оқ нуқталар билан йиғилиб қолган чиқиндиларнинг зичлиги қайд этилган.
Ҳар бир нуқта, тахминан, 20 килограмм пластик чиқиндини билдиради. Энг ифлосланган ҳудудларни қитъаларнинг соҳилларида кўриш мумкин. Сайтдаги маълумотларга кўра, жаҳон океанида умумий оғирлиги 268 940 тоннага тенг 5,25 триллион зарра пластик чиқинди мавжуд.
Жанубий ҳамда Шимолий яримшардаги океанларда тегишли равишда 56 ва 57 фоиз чиқинди мавжуд. Ҳинд океанида эса Жанубий Атлантика ва Тинч океанининг жанубий қисмига нисбатан чиқинди сезиларли даражада кўп.
Харита муаллифлари бу билан дунё бўйлаб пластик ифлосланиш муаммосига одамлар эътиборини қаратишга умид боғлаган.
Изоҳ (0)