Инсоннинг Ерда яшаши учун сувнинг аҳамияти беқиёс. Бироқ биз билган оддий сув бошқа суюқликлар каби кўплаб ғаройиб ва сирли хусусиятларга эга, деб ёзади «Наука».
Масалан: қайнаш ҳарорати, зичлиги, иссиқлик сиғими, умуман олганда 70 дан ортиқ хусусияти бор бўлиб, бу хусусиятлар уни бошқа суюқликлардан ажратиб туради. Бу хусусиятлар ҳаётнинг пайдо бўлишида асос бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, водород оксиди ўзаро конвертация вақтида иккита суюқ шаклда бўла олади. Молекулалари бетартиб жойлашган аморф муз юқори ва қуйи зичлик ҳолатида бўлиши мумкин. Ушбу гипотезани текшириш жуда муаммоли ҳисобланган ва буни эндигина стокгольмлик олимлар амалга ошира олди.
Сувнинг хусусиятлари Чикаго яқинидаги Аргонн миллий лабораториясида рентген нурларидан фойдаланган ҳолда, шунингдек, Гамбургдаги DESY катта рентген лабораториясида аниқланди.
Германия, Швеция ва Австриядан бўлган олимлар тез совутиш вақтида сув намунасининг трансформациясини кузатиш ва аморф музнинг иккита шаклини пайдо бўлишини кўриш имкониятига эга бўлди. Биз музни тартибли кристалл фаза дея тасаввур қиламиз, бироқ Ерда кенг тарқалган фаза тартибсиз аморфдир.
Масалан, -163 даража Цельсийда зич атмосфера музи зич суюқликка айланиши аниқланди, иситиш яна давом эттирилса сув бошқа шаклга — янада зич бўлиб қолади. Бироқ -143 даража Цельсийда ўтиш пасаяди.
Физиклар ёрдамида олинган натижалар сув хона ҳароратида ёпишқоқлиги ва зичлиги бўйича турли бўлган иккита шаклга эга деган фаразни билвосита тасдиқлайди.
Изоҳ (0)