Хитойлик олимлар мамлакат шарқидаги Шаньдун провинциясидан ўз даври учун ўта баланд ҳисобланган, яъни 1,9 метрли одамларнинг қолдиқларини топди, деб хабар берди «ТАСС».
«Биз суякларни ўрганиб чиққач шундай қарорга келдик. Улар ҳаётлигида, шубҳасиз, бунданда баланд бўлган. Ўйлашимча, тананинг бу каби тузилишига, ушбу одамлар фойдалана олган тўкин-сочин егулик манбаларининг мавжудлиги сабаб бўлган», — дейди Шаньдун университетидан бўлган Фан Хуэй.
Археологлар томонидан топилган қолдиқларнинг эгалари замонавий Хитой ҳудудида беш минг йил аввал яшаган. Топилма 2016 йилдан бери Цзинань шаҳри ҳудудида олиб борилаётган қазилма ишлари вақтида топилган. Мутахассисларнинг ҳисоблашича, қазиб олинган қолдиқлар қадимда Хуанхэ дарёсининг ҳавзасида яшаган неолит маданий даврининг вакилларига тегишли.
Изоҳ (0)