Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Томчи аэропортига Ўзбекистондан биринчи рейс келиб қўнди. Бу ҳақда K-News хабар бермоқда.
Мазкур рейс билан Иссиқкўлга 200 нафар сайёҳ учиб келди.
«Биз апрелда Тошкент билан музокаралар ўтказдик ва Ўзбекистон томони билан Томчига рейс очиш бўйича келишиб олдик. Бугун шу ғояни амалга оширишга муваффақ бўлинди. Биз учун қўшни давлатдан меҳмонлар келиши катта воқеа. Дастлабки пайтларда Ўзбекистондан Иссиқкўлга ҳафтасига бир маротаба рейс амалга оширилади. Сайёҳлар оқими кўпайгани сари рейслар сони ҳам ортиб боришидан умидвормиз», — таъкидлади Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазирлиги туризм департаменти раҳбари Азамат Жаманқулов.
Изоҳ (0)