«Сурия демократик кучлари» (SDF) АҚШ бошчилигидаги коалиция кўмагида Раққанинг эски шаҳар қисмида жангарилар мудофаасини ёриб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Reuters агентлигига кўра, коалиция Рафиқ деворининг икки жойига зарба берди ва бу жангарилар мудофаасини ёриб ўтишга имкон берди.
Маълумот учун, 2013 йилдан бери ИШИД назоратида бўлган ва террорчиларнинг норасмий пойтахти ҳисобланадиган Раққа остонасида шаҳарни қуршаб олиш учун бир неча ойдан бери жанглар давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)