АҚШнинг Виржиния штати полицияси ходимларидан бирини отишма давомида яралаган эркакни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Норфолк шаҳрининг расмий сайтига таяниб «РИА Новости» хабар берди.
Отишма 2 июль, якшанба куни маҳаллий вақт билан 23:15 да содир бўлган. Қуролланган эркак ҳақида хабар берилгандан сўнг полиция воқеа жойига етиб келган.
Қайд этилишича, полиция ходимлари қуролланган эркак билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилганда, у полицияга қарата ўқ узган. Ўқ эса полиция ходимига келиб теккан.
«Дам олиш куни полиция ходимлари иштирокида отишма рўй берганлигини Норфолк полицияси тасдиқлайди. Отишма натижасида полиция ходими яраланди, эркак эса ҳалок бўлди», — деб таъкидланади шаҳар расмий сайти хабарида.
Хабар берилишича, Виржиния штати полицияси ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)