Шимолий Корея 4 июль, сешанба куни Тошкент вақти билан 5:40 да Пхёнан-Пукто провинциясидан Япон денгизига қарата баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Yonhap агентлигига кўра, денгизда хавфсизлик хизмати эҳтиёт чораларини кўриш, сув юзасида ракета бўлаклари бўлиши мумкин йирик буюмлар топилган тақдирда маҳаллий бўлинмаларни хабардор қилишга чақирди.
КХДР шу пайтгача мазкур ҳудуддан 14 май куни баллистик ракета учирганди.
Изоҳ (0)