Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин 3 июль, душанба кунги учрашув давомида Корея яриморолидаги вазият ва Сурия масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хитой раҳбари Москвада икки кунлик ташриф билан бўлиб турибди. Душанба куни икки етакчи Кремлда норасмий учрашув ўтказди.
«Етакчилар Корея яримороли ва Суриядаги вазият бўйича фикр алмашди. Икки томон ҳам Хитой ва Россия Корея яримороли ядро муаммосини мулоқот ва музокаралар йўли билан ҳал этиш учун стратегик шерикликни сақлаб қолиши лозимлиги ҳақида якдил фикрга келди», — дейилади «Синьхуа» агентлиги хабарида.
Агентликка кўра, Путин ва Си Цзиньпин АҚШнинг THAAD ракетага қарши мудофаа тизимлари Жанубий Кореяда жойлаштирилишига қарши эканликларини яна бир бор тасдиқлади.
Изоҳ (0)