Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг «Тўқимачилик баённомаси» 2017 йил 1 июлдан бошлаб кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ҳужжатнинг кучга кириши Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятни ошириш ва миллий тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорларига кириб боришида муҳим амалий аҳамиятга эга.
Хусусан, мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида тўқимачилик маҳсулотлари савдоси учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.
Бунда Евроиттифоқ томонидан Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қўлланаётган транзит, божхона ва солиқ тўловларида ўзаролик асосида энг қулай тартибни йўлга қўйиш, ушбу турдаги маҳсулотлар савдосидаги миқдорий чекловларни олиб ташлаш назарда тутилади.
Изоҳ (0)