Олмаотада ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган «Автобус» тадбирида тўрт кун давомида жамоат транспорти ҳайдовчилари томонидан 700 та қоида бузиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
Жумладан, полициячилар Ўзбекистонлик тўрт нафар фуқаро нафақат мамлакатда ишлашга рухсати бўлмагани, балки Қозоғистонда ноқонуний бўлиб турганини ҳам аниқлади. Техник носоз бўлган ўнта автобус махсус тураргоҳга жўнатилди.
Олмаота маъмурий полицияси бошлиғининг ўринбосари Жондўст Муроталиевга кўра, жорий йил беш ойи мобайнида шаҳар йўлларида автобус ҳайдовчилари айби билан 57 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 67 киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)