Хитой жанубида наркотиклар контрабандасида айбдор деб топилган уч киши қатл этилди, деб ёзади «Liter.kz» «Синьхуа» агентлигига таяниб.
Таъкидланишича, жазо 22 июнда ижро этилган. Ҳукм Хуэйчжоу шаҳар суди томонидан чиқарилган ва ХХР Олий суди томонидан тасдиқланган.
Жиноятчилар 2013—2014 йиллар давомида турли вақтларда Гуандун провинциясида қўлга олинган. Уларнинг ёнидан 40 килограммдан ортиқ амфетамин топилган.
Март ойида Хитой Олий халқ суди раиси Чжоу Цян сўнгги ўн йил ичида Олий суд ўлим жазосини фақат ўта оғир жиноятлар учун қўллаганини айтганди.
Изоҳ (0)