Вирус ҳужуми Чернобиль АЭС радиация фони мониторингини юритувчи компьютер тизими ўчирилишига олиб келди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Windows бошқарувидаги компьютерларни вақтинча ўчиришга мажбур бўлинди, ишлаб чиқариш майдони радиация мониторингини қўлбола усулда амалга оширишга тўғри келмоқда. Вирус билан зарарланиш станция сайти ишдан чиқишига олиб келди.
Шу билан бирга, ЧАЭСнинг барча тизимлари одатий тарзда ишлаётгани, радиация фони эса меъёрдагидан ошмагани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ вирус Украинада ҳукумат ва ўнлаб компаниялар компьютерларини зарарлагани маълум қилинганди. Петя вируси эканлиги тахмин қилинган мазкур хуружда Киев Россияни айблади.
Изоҳ (0)