ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Суриядаги ўзлари забт этган туманларда савдогарларни Сурия лираси ўрнига, террорчилар томонидан жорий қилинган «валюта» — динордан фойдаланишга мажбур қилмоқда, деб ёзади «ТАСС» Al-Arabiya телеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, ИШИД тарафдорлари ўзлари назорати остидаги ҳудудларда барча дўконлар эгалари ва майда индивидуал савдогарларга 27 июнь, сешанба кунидан бошлаб нархларни белгилашда ва маҳсулотларни сотишда динордан фойдаланиш»ни юклайдиган фармойишни тарқатган.
Террорчилар бир динорнинг қийматини Сурияда амалда бўлган 1 минг лирага тенг деб белгилади. Фармойишда, шунингдек, ИШИД «валютаси»нинг Сурия лирасига нисбатан курси ҳар куни белгилаб борилиши айтилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)