НАТО «Толибон» ҳаракатининг фаоллашуви муносабати билан Афғонистондаги контингентини кенгайтиришни режалаштирмоқда, аммо у ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг матбуот анжумани чоғида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Вазирлар Афғонистондаги кучларни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқади, аммо биз ҳарбий операцияларга қайтишни муҳокама қилмаймиз», — деди у.
«Афғонистондаги операция қўмондонлиги 4 минг нафар қўшимча ҳарбий хизматчи сўради. Вазирлар қўшимча кучлар ажратиш имкониятини кўриб чиқади ва альянснинг ҳар бир давлати имкони борича куч ажратади», — қўшимча қилди Столтенберг.
Изоҳ (0)