Facebook фойдаланувчилари Тошкентда ер силкиниши сезилганини маълум қилди.
«Тошкент» сейсмостанцияси «Дарё»га маълум қилишича, ер силкиниши Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида сезилган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 516 км узоқликда, Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида жойлашган. Тошкент вақти билан 8:51 да юз берган зилзила магнитудаси эпицентрда 5 га тенг бўлган.
Сейсмостанция маълумотларига кўра, зилзила Тошкентда сезилмаган. Бошқа вилоятларда қай даражада сезилгани ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)