• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бир кишига бериладиган SIM-карталар сони чекланади

    Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларнинг янги таҳрирдаги лойиҳаси жойланди, деб ёзади «Review.uz».

    Фото: «Review.uz»

    Фото: «Review.uz»

    Ҳужжатга кўра, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси фақат абонент – жисмоний шахс шахсан бўлганда ва у томонидан паспортнинг асл нусхаси (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) тақдим этилганда ёки унинг вакили шахсан иштирок этганда ва у томонидан паспортнинг асл нусхаси (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим этилганда тузилади.

    Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси, истиқомат учун берилган гувоҳнома, Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет ҳисобланади (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билетларидан ташқари).

    Лойиҳада оператордан ташқари янги — дилер касби жорий этилган. У оператор номидан абонентларга хизмат кўрсатиш учун оператор билан шартнома тузган юридик шахс. Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузишдан олдин оператор (ёки дилер) ушбу абонент билан илгари тузилган амалдаги шартномаларнинг мавжудлигини маълумотлар базаси билан солиштиради.

    Илгари тузилган амалдаги шартномалар бўйича ушбу операторнинг бешта ва ундан ортиқ рақамларига эга бўлган абонент – жисмоний шахс билан мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш ушбу Қоидаларда кўрсатилган шартлар таъминланганда фақат операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида амалга оширилади.

    Ушбу операторнинг бешта ва ундан ортиқ рақамларини олиш учун абонент – юридик шахс билан мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш ушбу миқдордаги рақамларга эҳтиёжни ёзма равишда асослаб берилганда ва ушбу Қоидаларда кўрсатилган шартлар таъминланганда операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида амалга оширилади.

    Лойиҳада қуйидаги янги терминларни киритиш таклиф қилинган:

    мобил алоқа тармоғи операторининг дилери (бундан кейин - дилер) – оператор номидан абонентларга хизмат кўрсатиш учун оператор билан шартнома тузган юридик шахс (бундан кейин – Дилерлик шартномаси). Дилер бир ёки бир нечта операторларнинг манфаатларини ифодалаши мумкин;

    ўзини-ўзи обрўсизлантирган дилер – иши давомида қонун ҳужжатлари, ушбу Қоидалар, дилерлик шартномаси талабларининг қўпол равишда бузилишига йўл қўйган ва улар асосида дилерлик шартномаси бекор қилинган ва дилер сертификати чақириб олинган дилер;

    лицензиянинг амал қилиш зонаси –лицензия шартномасида кўрсатилган ва оператор мобил алоқа хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ҳудуд;

    хизмат кўрсатиш зонаси – оператор лицензия битими асосида мобил алоқа хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўрнатилган шартларга мувофиқ хизматлар сифатини таъминлаш учун техник имкониятларга эга бўлган ҳудуд;

    мобил алоқа тармоғининг оператори (бундан кейин - оператор) – мобил алоқа тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;

    пассив абонент – шахсий ҳисобидаги маблағлари тугаган, аммо у билан тузилган шартнома ҳали бекор қилинмаган абонент;

    хизмат кўрсатиш пункти – абонентлар ахборот-маълумот хизматларини олишлари, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаларини тузишлари ва хизматларнинг бошқа турларини олишлари мумкин бўлган стационар савдо нуқтаси ва (ёки) хизмат кўрсатиш нуқтаси;

    дилернинг хизмат кўрсатиш пункти – дилер томонидан ташкил қилинадиган ва фойдаланиладиган хизмат кўрсатиш пункти;

    операторнинг хизмат кўрсатиш пункти – оператор томонидан ташкил қилинадиган ва фойдаланиладиган хизмат кўрсатиш пункти;

    шлюз (тармоқлараро интерфейс) - турли хил архитектурали турли протоколлар ва сигналлар форматларига эга тармоқларнинг тармоқлараро уланишини таъминловчи аппарат-дастурий комплекс;

    GSM шлюз –мобил алоқа тармоғининг бошқа мобил ва қайд қилинган алоқа тармоқлари билан ўзаро трафик алмашишини таъминлайдиган шлюз тури;

    IP шлюз – IP протоколига асосланган телекоммуникация тармоқлари билан бошқа телекоммуникация тармоқлариниг ўзаро трафик алмашишини таъминлайдиган шлюз тури;

    Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

    28.06.2017, 08:48   Изоҳ (0)   125353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абитуриент—2017: Она тили ва адабиёт фанидан 6-тест синови

    28.06.2017, 08:13

    Шавкат Мирзиёев бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг янги ўринбосарларини тайинлади

    27.06.2017, 22:20

    Ўзбекистонни Ҳайит билан табриклаган Трамплар оиласи, мажбурий обуна муаммоси, Россияга кетмоқчи бўлганлар учун Тошкентда тест ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    27.06.2017, 21:49

    Самарқанд вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон молия вазири ўринбосари этиб тайинланди

    27.06.2017, 20:53

    Мелания ва Дональд Трамп Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан табриклади

    27.06.2017, 20:21

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади

    27.06.2017, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15

    “Ал-Ҳилол” Александр Исак учун “рад этиб бўлмас” таклиф жўнатди

    Спорт | 26 июл, 16:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.