27 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Мелания ва Дональд Трамп Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан табриклади. «Сиз ва Ўзбекистон халқини яна бир бор байрам билан табриклайман!».
2. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади. «Ҳаётимиздаги мавжуд муаммоларни очиб бериш, афсуски, ОАВ фаолиятида ҳали тўла ўз ифодасини топгани йўқ».
3. Россия ва Украинанинг 80 компанияси Петя.А вируси ҳужумига учради. Украина Россияни ўз компанияларига вирусли ҳужум уюштиришда айблади.
4. Россияга кетмоқчи бўлган мигрантлар Тошкентда пулли тест топширади. Кенг қамровли имтиҳонлар рус тили, тарих, ҳамда Россия қонунчилиги асосларидан бўлиб ўтади.
5. «Мажбурий обуна йўқ!» деб айтган «Халқ сўзи» муҳаррирининг даъвосига дарҳол қарши далиллар келтирилди. Мажбурий обунага тўқнаш келганмисиз?
Изоҳ (0)