Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 июндаги беш қарори билан турли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг янги ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Абдуҳафиз Каримов Ўзбекистон молия вазири ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Самарқанд вилоят ҳокимлиги Молия бошқармасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Баҳодир Низомов Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бундан аввал у бир муддат аввал тугатилган Меҳнат вазирлигида вазир ўринбосари сифатида ишлаб келган.
Тоҳир Ҳайдаров Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Ҳайдаров ўз вақтида «Ўзкоммунхизмат» агентлигида бошланғич касаба уюшмаси қўмитасига раислик қилган.
Узоқбой Бегимқулов Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бегимқулов вазирлик ҳузуридаги Бош илмий-методик марказга директорлик қилиб келаётган эди.
Нодир Ҳусанов Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Изоҳ (0)