• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ким рози-ю, ким қарши? Фуқаролар 11 йиллик таълим бўйича ўз муносабатини билдирмоқда

    Шавкат Мирзиёев 16 июнда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабини бориб кўриш жараёнида мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган эди.

    18 июнда Тошкентдаги ўрта умумтаълим мактабларида 2017 йилда 9-синфни битирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида сўров ташкил қилинди.

    Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг 9-синфдан кейинги таълим борасида фикрини ўрганиш мақсадида 20 июнда Ўзбекистон бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида сўров ўтказилиши ҳақида хабар берилди.

    Фуқаролар эса бу масалада ўз фикрларини билдирмоқда.

    Хуршид Ҳошимов

    Агар бу беш йил аввал бўлганида эди, тўлиқ қўшилган бўлардим. Бироқ, ҳозир кўплаб ўқитувчилар коллежларга ўтиб кетди, шунинг учун таълим сифатида катта фарқ бўлади, деб ўйламайман. Лекин тарбия жиҳатидан бу фойдага хизмат қилиши аниқ.

     
    Улуғбек Ҳайдаров

    Коллежда ўқиётган қизларни турмушга бериш ҳолатлари жуда кўп бўлди. Шунинг учун ўрта таълимни 11 йиллик қилиш ҳақидаги қарор бу жараённи ўз-ўзидан тўхтатади. Аввал мактабда ўқийдиган қизлар турмушга берилмаган.

     
    Музаффар Рустамов

    Бирор бир қонуннинг қабул қилиниши халқнинг фикри олинганидан сўнг амалга оширилиши тарафдориман. 11 йиллик таълим «ҳа» ва «йўқ»ларсиз, асосланмасдан бекор қилинган, бу ҳали севимли мамлакатимиз ривожига салбий таъсир кўрсатади. Эртага биз мактабга сўровга борамиз. Бироқ бу жараён коллеж ва лицейларни аниқлаш ва ҳужжат топшириш вақтида шошилинч тарзда амалга оширилаётгани яхши бўлмаяпти.

     
    Баҳодир Абдуллаев

    Ўрта-махсус таълимга нима бўлади? Ўрта-махсус таълим олган мутахассислар ҳам керак-ку. Меҳнат қонунчилигига ўзгартириш киритиб, бундай мутахассисларни тайёрлайдиган муассасалар томонидан бериладиган ҳужжатларни белгилаш керак. Шунда бу муассасаларнинг нуфузи ошган бўларди.

     
    Рустам Носиров

    Жуда тўғри қарор, амалиёт коллеж битирувчилари умуман ҳеч нарсага ярамаслигини кўрсатди. Тахминан битирувчиларнинг 80 фоизи ишсиз юрибди ва меҳнат бозорида уларга талаб ҳам йўқ.

     
    Тўлқин Умаров

    Ўйлашимча, 11 йиллик таълимни ҳамма учун бирданига жорий қилиш нотўғри. Олий таълим муассасларида ўқишни хоҳловчилар учун бу яхши, бироқ бошқалар учун йўқ. Бу қисм эса мактаб ўқувчиларнинг кўпчилигини ташкил қилади. Тўққиз синф етарлича, кейин эса танланган мутахассислик бўйича коллеж. Бундай тизим дунёда ҳам қабул қилинган.

     
    Нина Тимонина

    Нима учундир мамлакатда муҳим қарорлар тез қабул қилинадиган бўлиб қолди. Лицей ва коллежларга қанча пул сарфланди. Албатта, ота-онларга яхши: болалар синф раҳбарининг назорати остида бўлади. Болалар эса ўқишни хоҳламайди. Уларга мактабда кўришиш, гаплашиш ёқади. Китоб ўқишни хоҳламайди. Кейин эса дарс қолдириш бошланади, синф раҳбари учун яна бош оғриғи. Лицей ва коллежда эса болалар тез улғаяди.

     
    Александр Ким

    11 йиллик таълим — бу яхши. Аввалги ва ҳозирги таълим даражасига эътибор беринг. Албатта, ўқитувчилар етишмаслиги, мактаб дастурларини яратиш ва бошқа ташкилий масалалар бўйича муаммолар бўлади, бироқ бунинг ҳаммаси ўз вақти билан изга тушади. Қатъий қарор қилганлар учун ихтисослаштирилган коллеж ва лицейларни ОТМлар ҳузурида қолдириш мумкин. Бундан ташқари, коллеж ва лицейларга киришдаги коррупцион ишлар, битирувчи ўқишни тугатгач ишга қабул қилиниши ҳақида бериладиган маълумотнома, маълумотнома бўлмаса, коллеж раҳбарияти диплом бермаслиги ҳақидаги мавҳум талаблар йўқолади. Шунинг учун мен Президентимиз ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

     
    Жаннат Ҳабибуллина

    Бу масала бўйича фикрлар аллақачон муҳокама қилинган, одамларнинг асосий қисми бунга рози. Балки тажрибанинг ҳам кераги йўқдир. Асосийси — мактабларни керакли педагоглар билан тўлдириш.

     
    Олга Головченко

    Болалар ва ота-оналарда танлов бўлиши керак: 11 йил мактабда ўқиш ёки 9-синфдан кейин касб танлаш. Ҳозирги пайтда лицей ва коллежларда яхши тизим ва моддий база бор. Кўплаб мактабларда эса турли фанлар бўйича вакант ўринлар бор.

     
    Ми-Лена МилаСтудй

    Ўйлашимча, коллежларни сақлаб қолиш керак. Ҳар йили олий таълимга ўқишга кирувчилар сони қатъий белгиланади. Болангиз 11-синфни тугатди ва институтга кира олмади, кейинчи? У камида бир йилни йўқотади. У мутахассисликсиз ўзига маъқул ишни топа олмайди. Шунинг учун коллежлардаги таълим тузилмасини ўзгартириш яхшироқ бўларди, деб ўйлайман.

    22.06.2017, 16:28   Изоҳ (0)   36856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилонзор туманида ёнида марихуана сақлаган шахс қўлга олинди

    22.06.2017, 14:38

    Шавкат Мирзиёев: Пиллачиликни янада ривожлантириш учун тут плантацияларини ташкил қилиш керак

    22.06.2017, 13:46

    Шавкат Мирзиёев Фарғона асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув марказида бўлди

    22.06.2017, 13:43

    Шавкат Мирзиёев Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонга ташрифларни қачон амалга оширади?

    22.06.2017, 11:41

    Андижон вилоятида ўтказилган «Тун» тадбирлари давомида 51 та қимор ўйнаш ҳолати аниқланди

    22.06.2017, 11:08

    Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюрди

    22.06.2017, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.