2017 йилнинг 19 июнь куни Чилонзор тумани ҳудудида, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори—2017» тадбири давомида, муқаддам судланган фуқаро Бахтиёр Файзиев ёнидан оғирлиги 3,20 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)