АҚШга тегишли жосуслик сунъий йўлдоши сўнгги ҳафталар ичида биринчи бор Шимолий Кореядаги ерости ядровий объектида янги фаолликни аниқлади. Бу ҳақда Американинг CNN телеканали вазият билан таниш инсонларга асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Аниқланган фаолликка кўра, ерости синов майдонларидан бирига кириш туннелида модификация ишлар олиб борилаётганини кўрсатмоқда.
Манбаларнинг хабар беришича, бу олтинчи бора ядровий синовни ўтказиш тайёргарлигига боғлиқми ёки йўқ ҳозирча номаълум. Таъкидланишича, синов хитойлик дипломатлар ва ҳарбий амалдорларнинг Вашингтонга ташрифи вақтда ўтказилиши мумкин.
Сўнгги марта полигондаги фаоллик икки ой олдин кузатилган эди. Апрель ойи охирида Пункхери полигонида чиқиндилар уюмига олиб борувчи тиркамалар аниқлаганди.
Эслатиб ўтамиз, КХДРнинг сўнгги парвози 29 майда амалга оширилган. Ракета шарқий йўналиш билан 450 километр учган ва Япон денгизига бориб қулаган.
Изоҳ (0)