Америкаликларнинг мамлакат президенти Дональд Трампдан норозилиги рекорд кўрсаткичга етди. CBS телеканали томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Сўров натижаларига кўра, Россия томонидан президентлик сайловига аралашганлик бўйича текширув давомида АҚШ президентининг ўзини тутишидан америкаликларнинг 63 фоизи норози. Трампнинг иқтисодий сиёсатини респондентларнинг 51 фоизи ёқламайди. Сўралганларнинг тенг ярми давлат раҳбарининг террорчиликка қарши курашдаги ҳаракатларини салбий баҳолади.
Дональд Трампдан умумий норозилик рейтинги 57 фоизни ташкил этмоқда. Бу у президентлик лавозимини эгаллаганидан бери энг паст кўрсаткич.
Трампнинг ўтмишдошлари Барак Обама ва Билл Клинтоннинг кўрсаткичлари ҳеч қачон тегишли равишда 38 ва 37 фоиздан пастга тушмаганди.
Изоҳ (0)