Британиянинг Ньюкасл-андер-Лайм шаҳридаги мактаб битирувчиси — 15 ёшли Том Ваг Киль университетидаги амалиётининг учинчи кунида номаълум сайёрани кашф қилди, деб ёзади Янгиликлар федерал агентлиги.
Британиялик ўсмир «Кенг спектрда сайёралар қидируви» дастури маълумотларини таҳлил қилиб чиқиб, қоронғилашган нуқтани пайқаб қолди, яқиндан қараганда, у шу пайтгача фанга номаълум сайёра бўлиб чиқди. Маълум бўлишича, ўз кашфиётини мактаб ўқувчиси икки йил аввал амалга оширган, ўшандан буён эса у ўз фаразларини исботлаш учун кузатувлар билан шуғулланган.
Охир-оқибат, у кашф қилган сайёрага WASP-142b номини беришди. Тажрибали астрономлар фикрича, осмон жисмининг катталиги Юпитерники билан тенг, унга етиб бориш учун минг ёруғлик йилини босиб ўтиш керак.
Изоҳ (0)