NASA ўзининг NEOWISE миссияси доирасида 2016 йили олдин фанга номаълум бўлган 97 та объектни кашф этди.
Улардан 28 таси Ер атрофидаги, 64 таси астероидлар бош камаридаги ва 5 таси комета эканлиги аниқланди. Мазкур объектлардан 10 таси Ер учун хавф туғдириши мумкин бўлган астероидлар сифатида баҳоланди.
Эҳтимолий хавфли объектлар мақоми астероидлар ўлчами ва орбитасининг Ер траекторияси яқинлигига қараб берилади.
NEOWISE миссияси 2013 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Бунинг учун WISE коинот телескопи қўлланади. Унинг ёрдамида олдинроқ инфрақизил диапазонда юлдузли осмон харитаси тузилганди.
Изоҳ (0)