Астрономлар халқаро жамоаси энг қайноқ экзосайёрани аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature журналида эълон қилинди.
KELT-9b (HD 195689 b) экзосайёрасининг юлдузга қараган томони атмосфераси ҳарорати 4,6 минг кельвинни (Цельсий бўйича 4327 даража) ташкил этади.
Самовий жисм газ қобиғидаги шароитлар унда молекулалар йўқ эканлигини тахмин қилишга асос беради.
Экзосайёра KELT-9b (HD 195689 b) юлдузи атрофида 1,48 сутка давомида ва 0,03 астрономик бирлик масофада айланади. У Юпитердан 2,88 маротаба оғир ва 6,75 маротаба катта.
Изоҳ (0)