NASA олимлари «Кеплер» орбитал телескопи ёрдамида Ерга ўхшаш 10 та янги самовий объект ва 200 та экзосайёрани аниқлади. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабар бермоқда.
Ерга ўхшаш объектлар ўлчами ва юзасининг ҳарорати жиҳатидан сайёрамизга яқин, бироқ уларда атмосфера борлиги ҳақида айтиш мушкул. Ерга энг яқин самовий жисм KY.7711 сайёраси бўлиб чиқди.
Тадқиқотчилар охирги йилларда «Кеплер» телескопи ёрдамида Ерга ўхшаш камида 49 та самовий жисмни топгани маълум бўлди. Улар орбитага янгиланган телескопни чиқаргандан сўнг ( тахминан 20 йилдан кейин) Ерга ўхшаш сайёралар юзасининг илк суратларини олишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)