Франциялик рассом Рафаэль Фабр фотосурат ўрнига юзнинг 3D-моделини тақдим этиб, янги шахсий гувоҳнома олишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда Afisha Daily.
Тасвирни яратишда Фабр фильмларда ва видеоўйинларда махсус эффектлар яратиладиган дастурлардан фойдаланди. Тасвир рассом томонидан кубдан ясалган, у ерда у турли воситалар ёрдамида барча деталларни аниқ қилиб чизди.
Узоқдан қараганда тасвирни оддий фотосуратдан фарқлай олмаслик мумкин. Аммо яқиндан назар солганда кўз ва сочлар компьютер графикаси ёрдамида чизиб қўйилгани аниқ-равшан сезилади.
«Мен ҳақиқатнамо натижага эришгунимга қадар 50 га яқин 3D-моделларни яратиб кўрдим», — деди Фабр.
Франция қонунчилиги идентификация карталари учун фотосурат ўрнига бошқа тасвирлардан фойдаланишни тақиқламайди — асосийси, улар расмий талабларга жавоб бериши керак.
Изоҳ (0)