Лондон полицияси Grenfell Tower кўп қаватли турар жой биносида юз берган ёнғин оқибатида 58 киши ҳалок бўлган, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Полиция вакили Стюарт Кандининг маълум қилишича, расман бу одамлар бедарак йўқолган, деб ҳисобланилмоқда. Бу сон ичида жасадлари ўликхонага олиб борилган 16 киши ҳам бор.
Кандининг сўзларига кўра, қурбонлар сони кўпайиши мумкин, бироқ у «бундай бўлмаслигини жуда ҳам хоҳлайди». Аввалроқ қурбонлар сони 30 киши экани ҳақида расмий ахборот берилган эди.
«Би-би-си» маълумотларига кўра, тахминан 70 киши бедарак йўқолган, деб гумон қилинаётган бўлиши мумкин.
Лондон ғарбидаги 27 қаватли Grenfell Tower турар жой биносида 14 июнга ўтар кечаси ёнғи юз берган эди. Олов бинонинг барча қаватларини қамраб олган; уйда тахминан 600 киши бўлган.
Маълумотларга кўра, қурбонларнинг бир қисми ёнғин хавфсизлиги йўриқномасига риоя этиб, бинодан чиқмасликка қарор қилган.
Изоҳ (0)