БАА пойтахти Абу Дабида жойлашган энг йирик масжидлардан бирига Биби Марям номи берилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
БАА бағрикенглик вазири Лубна ал-Қосимийнинг ҳикоя қилишича, бу қарор валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Зайд ал-Наҳайённинг шахсан ўзи томонидан қабул қилинган.
Илгари шайх Муҳаммад бин Зайд масжиди номи билан машҳур диний муассаса энди Исонинг онаси Марям масжиди деб аталади. Ал-Қосимийнинг таъкидлашича, масжиднинг номи ўзгартирилиши турли динлар вакилларининг гуманистик саъй-ҳаракатлари ифодаси бўлиши лозим.
БААдаги Ғарбий Европа черковларидан бирининг роҳиби — Томсон ота бу хабарга изоҳ бераркан, мазкур воқеа ислом ва христианликнинг асосий ғоялари ўзаро яқинлигини кўрсатишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)