Шимолий Корея қамоқхонасидан озод қилинган 22 ёшли америкалик талаба Отто Вормбиерни кузатаётган шифокорлар унинг мияси жиддий зарарланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Шифокорларга кўра, Вормбиер уйғоқ ҳолатида ҳам ҳеч қандай ташқи таъсирларга эътибор бермаяпти. У кўзини очади, пирпиратади, бироқ на сўзлар, на имо-ишораларни тушунади.
Унга мия асаб толаси йўқотилиши ташхиси қўйилди. Талабадаги мия ҳолати қон етарли даражада етиб келмагани оқибатида асаб ҳужайралари ўлими билан боғлиқ эканлиги билдирилмоқда.
КХДР томони америкалик талабани ботулизмдан даволаганини даъво қилганди, бироқ унда ушбу касаллик асоратлари аниқланмади.
Изоҳ (0)