Россия авиацияси ҳаводан берган зарба натижасида Сурияда ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилди, деб ёзади Meduza Россия мудофаа вазирлигига таяниб. Вазирлик хабарида айтилишича, ушбу ахборот текширишни талаб қилади.
Россиялик ҳарбийлар маълум қилишича, авиазарба 28 май куни ИШИДнинг Суриядаги «пойтахти» деб аталувчи Раққа шаҳри яқинидаги нишонга берилган. Су-35 ва Су-34 самолётлари террорчилар етакчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтаётган қўмондонлик пунктини бомбардимон қилган.
Мудофаа вазирлиги зарба натижасида 300 дан ортиқ жангари, шу жумладан, ИШИДнинг 30 нафар дала қўмондони ўлдирилганини қайд этмоқда.
ОАВларда ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақида кўп марта хабарлар тарқалган, аммо улар бирор марта ўз тасдиғини топмаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)