Шу йилнинг май ойида бошланган Тошкентдаги Шимолий вокзал яқинида Кичик ҳалқа автомобиль йўли орқали ўтган йўл ўтказгичнинг демонтаж қилинган қисмини қайта тиклаш бўйича қурилиш ишлари давом этмоқда.
Фарғона йўли кўчасидан Истиқбол кўчасига ўтувчи йўл ўтказгич турар-жой даҳасини айланиб ўтади ва шаҳарнинг шарқий қисмини марказ билан боғлайди. Шавкат Мирзиёев ушбу ҳудуддаги қурилиш лойиҳаси билан март охирида танишган эди.
Кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилади. Бу эса ҳайдовчи ва йўловчиларга катта қулайлик яратиш баробарида кўприкнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини оширади.
Эслатиб ўтамиз, Миробод туманидаги бу кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилади.
Изоҳ (0)