Наманганда профилактика куни тарғиботнинг турли воситаларидан фойдаланишга эътибор берилмоқда. Жумладан, Янгиқўрғон туманида маданият бўлими қошидаги Халқ театри томонидан «Фирибгар» спектакли намойиш этилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Иномжон Турсунов асари асосида саҳналаштирилган ва ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, гиёҳвандлик, фирибгарликка қарши курашга бағишланган спектакль Янгиқўрғон алоқа ва компьютер техналогиялари касб-хунар коллежида «Нурафшон» маҳалласи аҳли ҳамда ёшлар ҳукмига ҳавола этилди.
Ўтказилган тадбирда 400 дан зиёд киши иштирок этди ва улар томонидан спектакль қизиқиш билан кутиб олинди.
Хабар беришларича, «Фирибгар» 8 июль кунига қадар туман қишлоқлари ҳамда Янгиқўрғон шаҳарчасида намойиш этилади.
Изоҳ (0)