Самарқандда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят раҳбарлари, мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Унда вилоят иқтисодиётини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди», — дейилади ЎзА ахборотида.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказини қуриш лойиҳаси билан танишгани, шунингдек, Паяриқдаги арзон уйлар қурилиши ҳамда тумандаги пахта ва ғалла майдонларини кўздан кечиргани ҳақида хабарлар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 10 июнь куни Самарқандда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.
Изоҳ (0)