Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан норвегиялик ҳамкасби Борге Брендега табрик йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Абдулазиз Комиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон «Норвегияга Европадаги истиқболли ҳамкор сифатида қарайди ва у билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият беради».
Ўзбекистон Норвегия билан сиёсий мулоқот, парламентлараро ҳамкорлик, иқтисод ва саноат, ҳамда илғор технологиялар, маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни кўзлайди.Аминманки, ҳурмат ва ўзаро манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон—Норвегия муносабатлари халқларимиз фаровонлиги ва манфаатлари учун ривожланишда давом этади.
Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири
Изоҳ (0)