Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Букингем саройига ташрифдан сўнг қиролича Елизавета II дан янги ҳукумат шакллантириш учун расмий рухсат олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ҳозиргина Ҳазрати Олиялари ҳузурида бўлдим, ва энди ҳукумат тузишга киришмоқдаман. Бу ҳукумат қалбларга ишончни жойлай олади ва британияликларни мамлакатимиз учун оғир вазиятда олға бошлайди», — деди Мэй журналистлар билан мулоқот чоғида.
Илгарироқ Тереза Мэй, сайлов натижалари унинг учун қониқарли бўлмаганига қарамай, истеъфога чиқмаслигини айтган эди. Дастлабки маълумотларга қараганда, навбатдан ташқари сайловда консерваторлар ўз позицияларини мустаҳкамлай олмади ва парламентда 12 та ўрин йўқотди.
Изоҳ (0)