Консерваторлар томонидан Британия парламентидаги ўринларнинг мутлоқ кўпчилиги бой берилганидан сўнг мухолифатдаги Лейбористлар партияси коалиция ҳукуматини тузиш истагини билдирмоқда. Бу ҳақда лейбористлар вакили Жон Макдоннелл маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Биз мамлакатга хизмат қилиш ва ҳукуматни шакллантириш учун партиямизни илгари сурамиз. Чунки консерваторлар ҳам, бош вазир Тереза Мэй ҳам барқарор эмас. Мэйга нисбатан ҳурматсизлик билдирмоқчи эмасман, бироқ у ‘кетмони учмаганиъни тан олиши керак», — деди Макдоннелл.
Лейбористлар раҳбари Жереми Корбин бош вазирни истеъфо ҳақида ўйлаб кўришга чақирди, бироқ ҳозирча Тереза Мэйни бундай йўл тутишни режалаштираётгани йўқ.
Изоҳ (0)