АҚШ томонидан бўлаётган таҳдидлар КХДРни ўз ядро кучларини янада ривожлантиришга мажбур қилмоқда. Бундай баёнот билан КХДР ташқи ишлар вазирлиги вакили чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
Дипломат Янги Зеландияга ташрифи чоғида Шимолий Кореяни ўз «ракета-ядро дастурини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиш учун, унга нисбатан санкцияларни кучайтиришни ёқлаб сийқаси чиққан ва ишончсиз асослар келтирган» АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсонни танқид остига олди.
«Вашингтондагилар шуни англаши керакки, АҚШ томонидан бўлаётган ҳарбий таҳдидлар ва санкцияларга даъватлар КХДРни ядро кучларини ривожлантириш билан янада ғайрат билан шуғулланишга мажбур қилади», — деди ТИВ вакили.
Изоҳ (0)