АҚШ раҳбарлигидаги коалиция Ат-Танфадаги Сурия ҳукуматпараст кучларига яна зарба берди, деб ёзади «РИА Новости».
Коалиция хабарида айтилишича, «Сурия жанубида низоларга йўл қўймаслик учун белгиланган зона ичида Сурия режимини қўллаб-қувватловчи қўшимча кучлар» йўқ қилинган.
«Аввалги огоҳлантиришларга қарамай, режимни қўллаб-қувватловчи кучлар низоларга йўл қўймаслик учун белгиланган зонага кирган — бунда гап танк, артиллерия, ракетага қарши мудофаа воситалари ҳамда Ат-Танфа гарнизонидаги коалиция ва шериклар кучларига хавф туғдирувчи 60 дан зиёд аскар ҳақида бормоқда», — дейилади баёнотда.
Иттифоқдошлар бир неча марта огоҳлантириш берганидан сўнг иккита артиллерия, битта ҳаво ҳужумига қарши қуролни йўқ қилгани, шунингдек, танкка зарар берганини маълум қилди.
Янги зарба муносабати билан, иттифоқдошлар қўмондонлиги Сурия ҳукумати билан жанг қилиш ниятлари йўқлигини, аммо зарур бўлса, ҳимояланишини таъкидлади.
Изоҳ (0)