«Толибон» ҳаракати жангариларига ярашув учун охирги имконият берилади. Бу ҳақда Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Кобул жараёни» халқаро конференциясидаги чиқиши давомида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз сулҳ учун имконият таклиф этамиз, бироқ бу таклиф вақт бўйича чекланган. Бу охирги имконият: ундан фойдаланинг ёки ёмон оқибатларга тайёргарлик кўринг», — таъкидлади Ашраф Ғани.
Ўтган йил кузида Қатарда Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилган, бироқ томонлар кун тартибининг бирор банди бўйича келишувга эришмаганди.