Калифорния штатидаги Мохаве саҳросида 9100 метр баландликдан ташувчи ракеталарни учиришга мўлжалланган Stratolaunch транспорт самолёти илк бор омбордан чиқарилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Orbital OTK корпорацияси томонидан яратилган машина 6 та Pratt&Whitney PW4056 двигатели билан жиҳозланган ва ҳар бири 72 метр келадиган икки фюзелаждан иборат. Ҳаво кемасининг оғирлиги 250 тонна, тўлиқ юк билан эса 590 тоннага тенг.
Stratolaunch Systems компанияси бош бошқарувчиси Жин Флойдга кўра, самолёт Pegasus XL ташувчи ракеталари учун ҳаво платформаси тариқасида яратилган. Биринчи босқичда битта, кейинчалик эса 3 та ракетани элтиши мумкин.
Ҳозирда самолёт яратишнинг дастлабки босқичи якунланди, энди қуруқлик ва ҳаводаги синовлар бошланади. Stratolaunch бортидан ракетанинг илк синов учирилиши 2019 йилга мўлжалланган.
Изоҳ (0)