Чехиялик олимлар реал вақт режимида чеҳра тузилишини исталган расмга ўхшатиб, жонлантира оладиган алгоритмни яратди, деб ёзади The Verge. Алгоритм сунъий интеллект орқали ҳаракатга келтирилади.
Ишлаш тамойили Prisma каби дастурларникига ўхшаш, аммо ўхшатиш учун фойдаланувчи юклайдиган ҳар қандай картинка қўлланилиши мумкин. Алгоритм одам гапиришни бошлаган вақтда ишлашга киришиб, унинг мимикасини таҳлил қилади.
Лойиҳа Прагадаги Чехия техника университети мутахассислари томонидан тайёрланди. Олинган натижани улар видеода кўрсатиб берди.
Изоҳ (0)