Хитой йирик сунъий йўлдош навигация тизимини ишга туширди. Бу ҳақда мамлакат геодезия ва картография давлат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ли Вейсен маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Бошқармага кўра, янги тизим сунъий йўлдош навигациянинг 2700 базавий станцияси, битта умуммиллий ва 30 та провинциялардаги маълумотларни қайта ишлаш ҳамда узатиш марказига эга.
Хитой расмийлари нафақат фойдаланувчилар учун энг тўлиқ навигация хизматини тақдим этиш, балки аҳоли пунктлари, хусусан, йирик шаҳарларда йўл ҳаракатини ташкиллаш ва тартибга солишни сезиларли даражада яхшилашга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)