Австралия ҳукумати Хитойнинг «Бир макон — бир йўл» ташаббусида кенг кўламда иштирок этишдан ҳозирча тийилиб туришга қарор қилди. Бу ҳақда 29 май, душанба куни The Australian газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, февралда ХХР ташқи ишлар вазири Ван И Австралия ТИВ раҳбари Жули Бишоп билан музокаралар чоғида Давлат кенгаши вазирининг ташрифи давомида Австралиянинг «Бир макон — бир йўл» ташаббусида иштирок этиши ҳақидаги англашув меморандумининг имзоланиши ҳақидаги истагини билдирган.
Кейинроқ бўлиб ўтган ҳукумат ва миллий хавфсизлик қўмитаси мажлисларида бу таклиф аксарият вазирларда кўплаб қўшимча изоҳларни келтириб чиқараётганлиги аниқланди. Нашрга кўра, Австралиянинг меморандумни имзолашни истамаслиги бош сабаби бу мамлакат учун сезиларли фойда келтиришини кўрсатувчи бирор-бир далилнинг йўқлигидир.