Туркияда қўлга олинган француз журналисти Матиас Депардон бир неча кун давом этган очликни тўхтатди. Бу ҳақда «Чегара билмас репортёрлар» ташкилоти бош котиби Кристоф Делуар маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Туркияда ушланган француз фотографи Матиас Депардон дипломатга уни кўришга рухсат беришларини билганидан сўнг очликни тўхтатди. У билан яхши муомала қилинмоқда», — дея ёзув қолдирди Делуар Twitter’даги саҳифасида.
National Geographic журнали топшириғига биноан суратга олишга жўнаган Матиас Депардон Туркия жануби—шарқидаги Батман вилоятининг Ҳасанкайф туманида қўлга олинди. Курдистон Ишчи партияси фаолияти тарғиботида айбланган Депардон 23 май куни очлик эълон қилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон олдинроқ франциялик ҳамкасби Эммануэль Макронга Депардон билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқишга ваъда берганди.
Изоҳ (0)