Ливан армияси Сурия билан чегара яқинидаги Наби Усмон манзилида ИШИД билан алоқадор гуруҳга қарши операция ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ал Майадин» телеканалига кўра, ҳарбийлар гуруҳ етакчиси Билол Бурайдийни қўлга олишга ҳаракат қилди, бироқ у ўзини портлатиб юборди. Бунинг оқибатида олти нафар аскар жароҳат олди.
Террорчилар Бекаъ водийсидаги Рас-Баальбек шаҳридаги насроний черковларига ҳужумни режалаштиргани билдирилмоқда. Уларнинг базасида портловчи моддалар захираси аниқланди.
Маълумот учун, 24 май куни Рас-Баальбекдаги черковлардан бири девори яқинида икки портлаш содир этилди. Маҳаллий аҳолидан ҳеч ким жабрланмади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)